17 Май 2019
Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида экскурсия

Жорий йилнинг 18 май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, 17 май куни Фарғона шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари учун экскурсиялар ташкил этилди.

Ўқувчилар Ш.Юнусова бошчилигида олиб борилган экскурсия давомида Фарғона водийсининг бетакрор табиати, тарихи ва маданияти хусусида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Байрам тадбирлари давом этмоқда!

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 16:03