10 Июнь 2019
Сурхондарё мактабларида аҳоли учун тадбирлар ташкил этилди

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 7 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан Қизириқ туманидаги 12-68-сонли умумий ўрта таълим мактабларида аҳоли учун тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда 5 та ташаббус бўйича расм кўргазмалари, ижодий ишлар аҳоли ва ёшлар учун намойиш этилди. Шунингдек, кеча давомида Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқитувчиси Жамшид Турсунов ҳам ўз куй-қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 16:18