10 Июнь 2019
“I-Халқаро баҳодирлар ўйинлари”да Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг иштироки

Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари қадимий Хива шаҳрининг тарихий маркази Ичан Қалъада етук мутафаккир ва моҳир курашчи Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “I-Халқаро баҳодирлар ўйинлари” ўтказилди.

Шу муносабат билан, 8 июнь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ҳам ўз санъатларини намойиш этишди. Очилиш маросимида қўғирчоқ усталари миллий қўғирчоқларни ҳаракатга келтириб, декоратив аравада ҳудуд бўйлаб сайрлар уюштиришди.

 

Шунингдек, Кўҳна Арк мажмуаси айвонида “58-Хон” театрлаштирилган томошасини ҳам намойиш этиб, халқаро мусобақа қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашишди. 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:26