10 Июнь 2019
Фарғона вилояти 12-сонли БМСМда “Ибратли оила” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги видиоселекторида берилган топшириқлар бўйича вилоятда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида амалга ошириш бўйича бешта муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 8 июнь куни Фарғона вилояти, Фурқат тумани 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ибратли оила” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда тумандаги энг ибратли ва намунали деб топилган 5 та оила иштирок этди.

Тадбир давомида маданият ҳодимлари ҳамда мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган гўзал куй-қўшиқлар танловда иштирок этаётган иштирокчилар ҳамда томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55