10 Июнь 2019
Андижонда “Водий наволари” номли байрам тадбири

Жорий йилнинг 8 июнь куни Андижон шаҳри, Эски шаҳар ҳудудидаги “Регистон майдони”да  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги мажлиси баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий куй ва қўшиқлар ила баҳраманд этиш, маданий дам олишларини ташқил қилиш мақсадида, Андижон вилояти зарбли чолғу ва карнай усталари иштирокидаги “Водий наволари” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Андижон вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Мархабо Саттарова ўзининг табрик сўзи билан очиб берди.

Байрам тадбирида Андижон вилоятидаги барча зарбли чолғу ва карнайчи усталар иштирок этишди.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбир сўнгида ҳодимлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 16:39