10 Июнь 2019
Сирдарё вилоятида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 8 июнь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрининг “Билимдонлар маскани”, Ислом Каримов ва Алишер Навоий кўчаларида “Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, туман ва шаҳарлардан масъуллар, нуронийлар ҳамда мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга, фермерлар ва ҳунармандларга берилаётган эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Энг характерлиси, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан  танловда  “Менинг юртим – менинг ифтихорим”, “Энг яхши  оилавий бизнес  соҳиби”, “Энг яхши  экспортчи”, “ Энг  масъулиятли ижтимоий  шерик”, “Ўзининг  савдо белгиларини йўналтириш ва  янги бозорларни эгаллаганлик  учун”, “Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун” номинацияларнинг жорий этилганлиги вилоятда тадбиркор ва ишбилармонлар сафи янада кенгайиши, экспортчи  корхоналар сони  ўсишини  таъминлайди.

 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:26