10 Июнь 2019
Нукус шаҳрида «Сени куйлаймиз, замондош!» фестивали бошланди

Нукус шаҳрида «Сени куйлаймиз, замондош!» Ўзбекистон театрларининг V республика фестивали бошланди. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар Нукус темир йўл вокзалида ва Броиллер йўл патрул хизмати постида нон, туз билан мусиқа садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.

Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, санъат ва маданият соҳаси вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ОАВ ҳодимлари иштирок этишди.

Фестивалнинг очилиш маросими бугун соат 17:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бўлиб ўтади.

Фестиваль тафсилотлари билан таништириб борамиз.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 16:18