12 Июнь 2019
Самарқанд мусиқали драма театри жамоаси фестивалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 5 январдаги “2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 10 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг V – Республика кўрик-фестивали бошланди.

Мазкур фестиваль доирасида Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси Махмуджон Комилжоновнинг асари асосида, режиссёр Хасан Бурхонов томонидан саҳналаштирилган “Она юраги” (драма) спектакли билан қатнашмоқда.

“Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг V – Республика кўрик-фестивали Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жорий йилнинг 16 июнь кунига қадар давом этади.

 

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27