12 Июнь 2019
"Соғ танда - соғлом ақл" шиори остида беллашув

Жорий йилнинг 12 июнь куни Термиз шаҳар маданият маркази қошида ташкил этилган спортнинг ақл чархловчи шахмат ва шашка тўгараги аъзолари йил якуни бўйича "Соғ танда - соғлом ақл" шиори остида беллашув ўтказишди.

Беллашувда болажонлар спортнинг шашка, шахмат турлари бўйича маҳоратларини намойиш қилдилар.

Шунингдек, ақлни чархловчи турли ўйинларга бой бўлган ушбу беллашув сўнгида фаол иштирок этган болалар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

 

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 15:26