12 Июнь 2019
Термизда "Кучли ижтимоий ҳимоя - асосий мақсадимиз" шиори остида тадбир

Жорий йилнинг 12 июнь куни Термиз шаҳридаги "Бобур" истироҳат боғида вилоят Халқ демократик партияси, шаҳар маданият бўлими, 22-сонли бахшилар мактаби, 1-2 сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамда вилоят Филармония ижодий жамоалари ҳамкорлигида "Кучли ижтимоий ҳимоя - асосий мақсадимиз" шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусга қаратилди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар дастлаб, ташкил этилган очиқ китоблар ярмаркаси билан танишиб, тадбир ўтказиладиган майдонда йиғилишди.

Концерт дастурида куй-қўшиқлар, рақс ва бахшилар хониши янграб, спорт тадбирларига старт берилди.

Унда стол тенниси, шахмат ҳамда шашка йўналишида ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тадбир якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга вилоят ХДП ва ҳамкор ташкилотлар томонидан совғалар топширилди.

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55