12 Июнь 2019
Сурхондарёда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда шаҳар маданият бўлими билан ҳамкорликда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.У.Қобилова ташриф буюрган веломарафон иштирокчиларини қутлаб, мусобақани очиб берди.

Шунингдек, марафон давомида шаҳар маданият бўлими хушовоз хонандаси М.Жумаева томонидан гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир якунида марафонда ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган жамоаларга вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан совғалар топширилди. 

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55