13 Июнь 2019
Навоий вилоятида “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат Дастурини амалга оширилиши, миллий маданий марказларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллати, ирқи ва диний эътиқотидан қатъи назар, фуқаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” тамойилини амалга оширишга хизмат қилади.

Давлат дастурининг 228-бандига мувофиқ, Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга доир маданий-маърифий ишлар, қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқаларни кучайтиришга қаратилган тадбирларда аҳолининг кенг қатламлари ва жамоатчилик иштирокини кучайтиришга доир ишлар амалга оширилмоқда.

Бундай чора-тадбирлар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусини амалга оширишга қаратилган бўлиб, унинг доирасида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да фестиваль доирасида Навоий вилоятида яшовчи турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган кўргазмалар ташкил этилди. Миллий маданий марказлар, Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган яккахон эстрада хонандалари томонидан гала концерт ташкил этилди.

Фестивалнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш доирасида турли номинацияларда танловлар ташкиллаштирилди, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55