13 Июнь 2019
Фориш туманида ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун концерт дастури намойиш этилди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Фориш тоғ полигонида беш ташаббус ижроси доирасида ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун концерт дастури намойиш этилди.

Концертда Ўзбекистон Давлат филармонияси Жиззах вилоят бўлинмаси, Шароф Рашидов туман маданияти, "Ўзбекконцерт" Давлат бирлашмаси хонандалари ҳамда вилоят мусиқали драма театри актёрлари иштирок этишди.

Шунингдек, концерт давомида аскарлар билан биргаликда турли қизиқарли ўйинлар ҳам ташкил этилди.

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 13:41