13 Июнь 2019
"Азим Зомин шифо" соғломлаштириш марказида дам олувчилар учун концерт дастури намойиш этилди

Жорий йилнинг 4 июнь куни Жиззах вилоятида жойлашган "Азим Зомин шифо" соғломлаштириш марказида Жиззах вилояти мусиқали драма театри   актёри Гулмурод Ҳудойназаров, Воҳид Низомиддинов ҳамда Миржалол Шайзоқовлар томонидан қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастурида турли вилоятлардан келган дам олувчилар Жиззахда хусусан, Зомин шаҳрида дам олиш учун яратилган шароит ва имкониятлардан мамнун эканлигини ва бу каби тадбирларни бошқа дам олиш жойларида ҳам йўлга қўйилиши борасида фикрларини билдиришди.

Намойиш этилган дастурлар дам олувчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Охирги янгиланиш: 17.06.2019 | 16:39