13 Июнь 2019
Самарқанд вилояти “Мақом” ансамбли томонидан “Мумтоз наволар” номли ҳайрия концерти

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиеёв раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги ўтказилган видеоселектор мажлиси Баёнига асосан I ташаббус “Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш” бўйича юртимизда бир қатор тадбирлар, театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари, давра суҳбатлари ва бадиий кечалар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан яна бири, жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Гўзалкент” амфитеатрида Самарқанд вилояти “Мақом” ансамбли томонидан “Мумтоз наволар” номли ҳайрия концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ хофизи Сойибжон Ниёзов иштирок этди.

Концерт дастурида 3 минг нафар аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55