13 Июнь 2019
Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида “Кафансиз кўмилганлар” асари саҳналаштирилди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида 2018-2019 ўқув йилининг “Маданий тадбирлар” кафедраси битирувчилари томонидан драматург Салим Қодировнинг “Кафансиз кўмилганлар” асари саҳналаштирилиб, комиссияга тақдим этилди.

Битирувчи ўқувчилар маҳорат билан асардаги ижобий ва салбий образлар қиёфасини ижро этишди.

Жумладан, мактабнинг “Хореография”, “Халқ чолғулари”, “Анъанавий ижрочилик” кафедраларида ҳам имтиҳонлар давом этмоқда. Имтиҳон якунида Давлат аттестацияси комиссияси томонидан битирувчиларнинг олган билимлари, ўқитувчиларнинг таълим-тарбия жараёнида олиб борган ишлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар, ютуқ ва камчиликлар айтиб ўтилди.

Охирги янгиланиш: 19.08.2019 | 09:55