04 Июль 2019
Маданият вазири Б.Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикасида

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётини янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодиётини ривожлантириш учун барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги кунда юқори малакали кадрларга эҳтиёж катта.

Шуни  инобатга олган ҳолда, билимли ёшларнинг олий таълим муассасаларида таълим олишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис маданият вазири ўз ташрифини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалидан бошлади. 

Б.Сайфуллаев мазкур олий таълим даргоҳида  абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни қандай кечаётгани билан танишар экан, мутасадди раҳбарларга ўқишга қабул қилиш жараёнлари шаффоф ва очиқлик тамойиллари асосида давом этиши зарурлигини таъкидлади.

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09