11 Июль 2019
Термиз шаҳар маданият бўлими тўгараклари яна биттага кўпайди

Термиз шаҳар маданият бўлими тўгараклари яна биттага кўпайди. Июль ойидан бошлаб, шаҳар маданият бўлими қошида жойлашган "Паттакесар" МФЙ аҳолиси талабига биноан, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида инглиз тили тўгараги ташкил этилди.

Тўгарак раҳбари томонидан дарс жараёнида болажонларга инглиз тилида сўзлашиш машқлари ўргатиб борилмоқда. Дарс машғулотлари инновацион технологиялар асосида, ноанъанавий тарзда ўтказилмоқда.

 

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27