11 Июль 2019
“Тарихий мерос миллий истиқлол мафкурасининг пойдевори”

Жорий йилнинг 10 июль куни Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи филиали “Қосим Шайх” мажмуа музейида музей ходимлари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши ва Кармана тумани 1-2-6 сонли мактабларининг 35 нафар ўқувчи-ёшлари ҳамкорлигида “Тарихий мерос миллий истиқлол мафкурасининг пойдевори” мавзусида маданий-тадбир ўтказилди.

Ҳар бир миллатнинг тарихий мероси ўша миллат томонидан яратилган моддий-маънавий ва бошқа барча турдаги меросни қамраб олади. Уларнинг айримлари   умумжаҳон характерига эга бўлса, баъзилари шу миллат эътиборидаги мерос  саналади. Тарихий мерос миллатнинг тафаккури, даҳоси, дунёқараши ва яратувчанлик салоҳиятининг маҳсулидир. Тарихий мерос миллат тараққиётининг турли тарихий босқичларида вужудга келиб, миллатнинг ўзи билан боғлиқ бўлган  бойлик ҳисобланади. Миллий истиқлол мафкураси - ҳар бир ватандошимиз оиласи, жамият, эл-юрт олдидаги бурч ва маъсулиятини қай даражада адо этаётганлигини белгилайдиган асосий мезондир. Истиқлол мафкурасининг олдига қўйган мақсади - кишиларда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантириш. Шу маънода бу  мафкура ўзида халқимизнинг эзгу орзу-умидлари ва ҳаётий манфаатларини ифода  этар экан, бу мақсадларга эришишнинг зарур шарти сифатида баркамол инсон шахсини шакллантиришга алоҳида эътибор беради. Маънавий баркамол  кишиларгина умуммиллий манфаатлар уйғунлигини теран англайди. Ватан озод  бўлмаса, шахс озод бўла олмаслигини тушунади ва бу йўлда фаол меҳнат қилади. Истиқлол мафкураси биринчи навбатда ёш авлоднинг ҳаётига янгича маъно ва мазмун бахш этишга, унда фаол ҳаётий позицияни шакллантиришга қаратилгандир. Чунки ёшлар фақат миллий ғоя тимсолидагина мамлакат  тараққиёти, юрт  тинчлиги  ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим воситасини кўрадилар. Миллий  истиқлол мафкураси ҳали турмушнинг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ана шу авлодни миллий манфаат ва тараққиётимизга ёд  бўлган соҳта ва бузғунчи ғоялар тажовузидан ҳимоя қилади, ўқувчиларда мафкуравий иммунитетни шакллантиради.

Миллий истиқлол мафкураси ўз моҳиятига кўра халқимизнинг мақсад–муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиш ва келажагини бир-бири билан  боғлайдиган, асрий орзу-истакларини амалга оширишга хизмат қиладиган ғоя  тизимидир. Истиқлол мафкураси – ҳар бир кишининг жамият ҳаётидаги фаолияти, юрти, миллати, ўзи ва оиласи олдидаги бурч ва маъсулиятини қай даражада хис  этаётгани ва бажараётганини белгилайдиган маънавий мезон ҳамдир. Тарихий  жойлар, асори-атиқалар, ёдгорликлар, зиёратгоҳлар билан танишиб, уларни  ўрганишга ўқувчиларни жалб этиш зарур. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Музейларга ўқувчилар ташрифини уюштириш анъанага айланиши керак. Тарихий жойларга саёҳат ўзига хос маънавий-маърифий иш услуби бўлиб, ўқувчиларга ўрганаётган объектни бевосита кўриш, кузатиш ва улар тўғрисида мукаммал, тўлиқ маълумотлар олиш имконини беради.

Бу дарс афзаллигининг яна бир томони бўлиб, ўрганилаётган объект тўғрисида мавжуд билимларни тўлдириш учун қиёслаш, таҳлил қилиш шароитини яратади.

Буюк аждодларимиз ҳаёти, фаолияти борасидаги бугунги тадбир музей  ходимларига аждодларимиз билан нафақат фахрланишга, балки уларнинг анъаналарига содиқ қолишга, тараққиётга ҳисса қўшувчи ишларини амалга оширишга ундайди. XVI асрда яшаб ўтган Осиёдаги энг йирик ислом дини мутаффаккири ҳазрати Қосим Шайх Азизоннинг тожи-тахт, хукмронликни қўлга киритиш учун курашаётганларни муросага келтириши, хонликлар ўртасидаги қонли  жанжалларни олдини олиш, халқ фаровонлиги йўлида ташкил этган ҳаракатлари, Бухоро ҳукмдори Абдуллахон II Қосим Шайхни пири муршиди ҳисоблаб, 1558 йилда ҳазрати Қосим Шайхга атаб қурдирган бунёдкорлик ишлари, Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг фан, адабиёт ва санъатнинг ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда Адулаҳадхон томонидан барпо этилган боғлари-ю, бунёдкорлик ишларидан фахрланамиз ва қалбимиз ифтиҳорга тўлади.

Бу улуғ бобокалонларимиз ўзбек халқининг, миллатнинг ифтихоридир. Бугунги кунга қадар етиб келган бу тарихий меросни авайлаб-асрашимиз, келгуси авлодга етказишимиз зарур.

Бу улуғ бобокалонларимиз яшаб ўтган ва уларга атаб қурдирилган Навоий вилоятининг Кармана туманидаги “Қосим Шайх” меъморий мажмуаси ҳозирги кунга  келиб ЮНЕСКО тасарруфига киритилиш арафасида, бу Навоий вилоятида нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет эллик сайёҳлар ташрифининг янада ошишига катта туртки бўлади, десак адашмаган бўламиз.

 

Охирги янгиланиш: 18.10.2019 | 20:36