11 Июль 2019
“Қадимий ёзувлар – давлатчилигимиз белгиси” мавзусида кўчма кўргазма

Жорий йилнинг 10 июль куни Термиз археология музейи ходимлари томонидан “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Қадимий ёзувлар – давлатчилигимиз белгиси” мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди.

Мазкур кўргазмани музейнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Худойбердиев очиб берди ҳамда болаларга Термиз археология музейи ва ташкил этилган кўчма кўргазма ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, “Ноширлик ва ахборот технологияларини юритиш бўлим” мудири А.Рахмадуллаев болажонларга тарихга оид қизиқарли саволлар бериб, фаол иштирок этган болаларга музей маъмурияти томонидан тайёрланган китоблар, буклетларни тақдим этди. Тадбирнинг иккинчи қисмида ўқувчи-ёшларга дунё музейлари ва Термиз археология музейи ҳақида қизиқарли маълумотлар берувчи видеоролик намойиш этилди.   

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27