11 Июль 2019
“Ўзбекистон давлат табиат музейи экспонатлари” мавзусида кўргазма-тақдимоти

Ўзбекистон давлат табиат музейи илмий ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 июль куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Офтобча” номли 154-МТМда “Ўзбекистон давлат табиат музейи экспонатлари” мавзусида кўргазма-тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур муассасанинг тарбияланувчиларига, Ўзбекистон давлат табиат музейи ташкил этилиш тарихи ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилиб, музейда сақланаётган экспонатларнинг фотокўргазма-тақдимоти намойиш қилинди.

Кўргазма-тақдимотини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон давлат табиат музейи экспонатлари, Ўзбекистон табиати ҳақида маълумотлар бериш, ёш авлодни ватанга, табиатга меҳр-муҳаббатини ошириш, умуминсоний ва миллий қадриятларни шакллантириш, табиий билимларини кенгайтириш, табиатга бўлган даҳлдорлик ҳиссини уйғотишдир.

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 13:49