11 Июль 2019
Термиз шаҳрида имконияти чекланган хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 10 июль куни Термиз шаҳридаги “Болажон” истироҳат ва дам олиш боғида ногиронларни ижтимоий муҳофазасини ошириш мақсадида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва Oилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларга ажратилган ногиронлик реабилитация воситаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоятнинг 4 та, яъни Термиз шаҳар, Ангор, Жарқўрғон ва Термиз туманларидан 46 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга эшитиш мосламалари, ҳасса ва ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Тадбирда шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси хонандалари З.Назарова, Ж.Хўжамбердиев ва оператор Ё.Тўраевлар иштирок этиб, кўнгилга ҳузур бағишловчи майин наволари ва қўшиқлари билан ташриф буюрганларга ҳуш кайфият улашишди. 

 

Охирги янгиланиш: 18.10.2019 | 20:36