12 Июль 2019
“Порлоқ келажак” болалар оромгоҳида маданий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселекторида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида, жорий йилнинг 10 июль куни Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” болалар оромгоҳида туман маданият бўлими тасарруфидаги "Рохкент" маданият маркази томонидан маданий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида намойиш этилган куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга кўтаринки кайфият улашди. 

 

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27