12 Июль 2019
“Азизларни азиз этган юрт” мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 10 июль куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов филиали илмий ходимлари ҳамда вилоят “Баркамол авлод болалар маркази билан ҳамкорликда “Азизларни азиз этган юрт” номли давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят “Баркамол авлод болалар маркази директори С.Ёқубова,  Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.Абдурахмонова, Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З.Ботирова, Шароф Рашидов ёдгорлик филиали ходимлари билан биргаликда бир гуруҳ ёшлар қатнашишди.

Жиззах вилояти тарихи ва маданияти Шароф Рашидов филиали илмий ходими Ш.Қурбонова  ўзи тайёрлаб келган маърузаси орқали мамлакат, шунингдек, вилоят тарихида ўз умрини халқ фаровонлиги, юрт тараққиётига бағишлаган кўплаб инсонлар яшаб ўтганликлари, она юрт тарихи, мустақиллик учун кураш тарихи, ана шу муборак тарихда Шароф Рашидовнинг қутлуғ номи ҳурмат ва ғурур билан тилга олиниши ҳақида гапириб берди. Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов юрт ривожи йўлида қанча заҳматли йўлларни босганлиги, ёш авлодни илм олишида ижодкорлик шеърияти ва китобхонлар онгида катта ўрин эгаллаганлигини таъкидлаб ўтди.

Тарихимиз қанчалар бой, маданий меросимиз борлиги ундаги буюк шахсларимизнинг тутган ўрни биз учун албатта, ўрнак деб биламиз. Оғир машаққатларни енгиб ўтган атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 2017 йил 100 йиллиги юбилейи бутун республикада ва вилоят миқёсида кенг нишонланди.

Тадбир сўнгида ёшлар томонидан шеърхонлик ва савол-жавобларга бой суҳбат ташкил этилди.

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 19:40