25 Июль 2019
Янги Қарор лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (https://regulation.gov.uz/) порталида 2019 йил 23 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ эълон қилинди.

Мазкур лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд қилиш, бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда умумтаълим мактабларида барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳамда ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда вилоятдаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйилиши таъкидланган. Шунингдек, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳар марказий маданият марказида (ёки умумтаълим мактабида) муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жамоатчилик шаклида биттадан ҳаваскор театр жамоаси, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамблини ташкил этиш чораларини кўриши, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда умумтаълим мактаблари фаоллар зали ва маданият марказларида ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат, меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган кинофильмлар намойишлари ташкил қилинишини таъминлаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилини мунтазам равишда олиб бориши, ёшларнинг тўгаракларга қатнашиши, ўтказилаётган тадбирларнинг мазмундорлиги юзасидан доимий мониторинг юритиши ҳамда натижалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли тавсиялар киритиб бориши белгиланган.

Мазкур қарор лойиҳасига 2019 йил 8 августгача овоз бериш, шунингдек, таклифларни билдириш мумкин.

   

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09