13 Август 2019
Сирдарёда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деб номланган ҳамда Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 8 август куни Гулистон шаҳри А.Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да Янгиер шаҳар 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, 9 август куни Янгиер шаҳар маданият маркази ҳамда 12 август куни Боёвут тумани маданият маркази жамоаси томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41