14 Август 2019
“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 июль куни Чинобод санаториясида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Маданият ва санъат кўргазмаси, Камолиддин Бехзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Чинобод санаторияси ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ҳамда маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Мустақиллик – буюк неъмат. Унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик каби буюк неъматлар мужассам. Шу боисдан азал-азалдан ҳар бир халқ ва миллат ўз эрки ва озодлиги учун матонат-ла курашиб келган.

Мустақил тараққиёт йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришилган юқори ўсиш суръатлари билан бугун ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Энг муҳими, Ватан тараққиёти, мамлакатдаги ўзгариш-у янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонлардаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топаётир.

Шу маънода, мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, тинч ва осойишта кунимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Зотан, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши халқимизнинг қалбига ажиб бир маънавий ҳарорат бахш этди.

Тадбир сўнгида йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашиш мақсадида концерт дастурлари ташкил этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 09.12.2019 | 18:36