31 Август 2019
Навоий шаҳрида “Ёшлар хиёбони”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 27 август куни Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашишга қаратилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида "Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик" шиори остида Навоий шаҳридаги “Ёшлар хиёбони”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими Қ.Турсунов очиб, барчани хиёбоннинг очилиши билан самимий қутлади. Шундан сўнг вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарларининг устозларига бўлган миннатдорчилик тариқасидаги тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда вилоятдаги таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, ҳаваскорлик жамоалари ижросида Ватан, она юрт, тинчлик, меҳр-муҳаббат, ёшлик тараннум этилган қўшиқ ва рақслардан иборат фестиваль доирасидаги гала-концертлар ташкил этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилди.

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09