31 Август 2019
Нуротада байрам тантаналари

Жорий йилнинг 28 август куни Навоий вилояти, Нурота шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўйингоҳида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, байрам тантаналари бўлиб ўтди. Шодиёнада туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим, тиббиёт муассасалари ходимлари, шоир ва ёзувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Нурота туман ҳокими У.Ҳалилов туман аҳолиси ва шодиёнага ташриф буюрган меҳмонларни энг улуғ, энг азиз байрам билан муборакбод этди.

Шундан сўнг, байрам дастурини Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси ўзбек ва қардош тилларда жонли ижро этилган ижод намуналари билан давом эттирди. Ватанимиз, истиқлолимизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар барчага бирдек кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09