31 Август 2019
“58-Хон” қайта ишланади

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “58-Хон” театрлаштирилган томошаси бадиий жиҳатдан мукаммал ҳолатга келтирилгандан сўнг намойиш этиш мақсадида унинг намойиши вақтинча тўхтатилган эди. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 31 август куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри бадиий кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, унда бир гуруҳ олим ва мутахассислардан иборат махсус комиссия иштирок этди. Йиғилишда саҳна асаридаги камчиликлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, тўлдириш масаласида таклифлар берилди.

Барча таклифлар, фикрлар, танқидлар эътироф этилган ҳолда, майдон томошаси қайта кўриб чиқилиб, саҳналаштириладиган бўлди. “58-Хон” театрлаштирилган томошасининг қайта ишланган, янги талқини 2019 йил 4 сентябрь куни соат 17.00да “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси худудида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мутахассислари ва бадиий кенгашга тақдим этилади.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09