31 Август 2019
Вобкент туманида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида байрам тадбири

Жорий йилнинг 30 август куни Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Ёшлик марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан, туман ҳокимлиги, маданият бўлими, халқ таьлими ва мактабгача таълим бўлимлари, 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман маданият бўлими қошида ташкил этилган "Бойчечак" болалар, "Парвоз" ўсмирлар, "Ифтихор" ёшлар ижодий жамоаларининг ҳисобот концертлари ўтказилди.

Туман аҳолисини байрам билан қутлаш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Санаев ўзининг куй ва қўшиқлари билан ҳаммага кўтаринки кайфият улашди. 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09