31 Август 2019
Жондор тумани Марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги

Жорий йилнинг 28 август куни Бухоро вилояти, Жондор тумани Марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилоятидан ташриф буюрган эстрада хонандаси, “Ниҳол мукофоти” совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва қизиқчи Махфузахон иштирок этиб, ўзларининг куй ва қўшиқлари, қизиқарли ҳангомалари билан ташриф буюрган  юртдошларни ҳушнуд этдилар.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09