03 Сентябрь 2019
Маданият вазирлиги баёноти

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни “Ўзбек давлат цирки”да бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) “Жуфтлик полотно” номерини амалга ошираётган сўнги дақиқада йиқилиб тушди. 1983 йилда туғилган Ирина Валтер циркда 15 йилдан ортиқ ишлаган кўп қиррали артистдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар кузатилганда Ирина Валтернинг аренада ётган ҳолатини кузатиш мумкин. Ирина Валтерга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди. Тиббий текширув натижаларига кўра чап оёқ бўғимларининг чўзилиш ташхиси қўйилди. Ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08