10 Сентябрь 2019
Самарқанд вилоятида ёшлар ўртасида хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 сентябръ куни Самарқанд вилоятининг Оқтош коммунал ва қурулиш хўжалиги касб-ҳунар колежида Нарпай туман маданият бўлими, туман Ёшлар иттифоқи, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, туман имом-хатиби ҳамкорлигида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят - хуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда 56 та маҳалла мутахассислари, 70 нафар психологлар, 70 нафар ёшлар етакчилари иштирок этишди. Семинар давомида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, 5 та муҳим ташаббус, аҳоли орасида психологик суҳбатлар ўтказиш асослари ва муаммоларини ўрганишда ўзига хос жиҳатлар хақида фикр юритилди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар туман маданият марказларида ташкил этилган барча мусиқа ва фан тўгаракларига таклиф этилди.

Семинарнинг бадиий қисмида, туман санъаткорлари ҳамда ижодий жамоасининг чиқишлари намойиш этилди. Ижодий чиқишлар йиғилганлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08