10 Сентябрь 2019
Навбаҳор туманида янгидан қурилган туманлараро Суд биносининг тантанали очилиш маросими

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Навоий вилояти, Навбаҳор туманида янгидан қурилган туманлараро Суд биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Камилов Козимжон Фозилович ҳамда Навоий вилояти ҳокими Турсунов Қобил Бекназаровичлар кириш ва табрик сўзи билан очиб беришди.

Улар Суд тизимидаги бугунки ислоҳотлар, халқ учун яратилаётган имкониятлар, адолат, инсон манфаатлари учун хизмат қиладиган Суд тизимига алоҳида тўхтилиб ўтишди.

Тантанали очилиш маросимининг бадиий қисмида Навоий вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги Навбаҳор туман маданият бўлимининг ижодий ходимлари фаол иштирок этишди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 19:40