10 Сентябрь 2019
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири Қ.Турдиев ёшлар билан учрашди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири Қ.Турдиев Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини битирган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган ҳамда ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар буйича мулоқот ўтказилди.

Учрашув якуни буйича ёшлар иш билан таъминланди. Жумладан, Хамидулла Икметуллаев ва Исламбек Сатимов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига, Қажымухан Жалгасбаев ва Эрназар Косымбетов “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий-фольклор ансамблига ўз мутахассислиги буйича ишга жойлашди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 19:40