10 Сентябрь 2019
Навоий вилоятида тарғибот-ташвиқот ишлари

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда янги ўқув йили муносабати билан, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида Зарафшон шаҳар маданият бўлими томонидан умумтаълим мактаблари ҳамда МФЙларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Ёшларни мусиқа, театр, рассомчилик, рақс ҳамда санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни маданият марказларида очилган тўгаракларга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирларда, Зарафшон шаҳар маданият бўлими ижодий ходимлари ўзларининг энг сара бадиий чиқишлари, концерт дастурлари билан иштирок этишмоқда.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 19:40