11 Сентябрь 2019
“Ичан қалъа” тарихий мажмуаси бўйлаб қўғирчоқ томошалари

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари Хива шаҳрининг тарихий маркази “Ичан қалъа” мажмуаси бўйлаб қўғирчоқ томошаларини намойиш этишди.

Турли ҳажмдаги миллий қўғирчоқлар ҳамда декоратив арава воситасида ижро этилган қадриятларимиз ва урф-одатларимиз акс этган кўринишлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларга маъқул бўлиб, уларнинг кайфиятларини янада кўтарди.

Бундай томошалар ҳар куни мунтазам равишда соат 10.00 дан бошлаб намойиш этиб келинмоқда.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 19:40