11 Сентябрь 2019
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида йиғилиш

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков йиғилишни очиб, Муқимий театрини 81-мавсум очилиши билан муборакбод этди.

Шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига бош режиссёр этиб Ҳайдарали Қосимов тайинланганлигини расман эълон қилди. Ҳайдарали Қосимов ҳозирги кунга қадар А.Навоий номидаги давлат академик катта театрида саҳналаштирувчи режиссёр вазифасида фаолият олиб борган.

Йиғилиш сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлинмаси томонидан театр директори М.Азизов ва бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида жойларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлардаги фаол иштироки учун ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09