11 Сентябрь 2019
Сирдарё вилояти Мақом ансамблининг концерт дастури

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Сирдарё тумани 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида Сирдарё вилояти Мақом ансамблининг концерт дастури ўтказилди.

Концерт дастуридан миллий классик мусиқалар жой олган бўлиб, мусиқий асарлар жонли овозда ижро этилди.

Концерт томошасида Мақомчилар ансамбли ижросида Навоий, Лутфий, Бобур, Машраб, Ҳислат, Аваз Ўтар ғазаллари асосида “Сараҳбори бузрук ва тароналари”, “Сафти ушшоқ”, “Кўрголи келдим” ҳамда яккахон ижрочилар Музаффар Умаров томонидан “Мужгонларинг”, Шоҳруҳ Абиев ва Тўлқин Бувраевлар ижроларида “Ошифта ҳол айлади” каби 20 дан ортиқ асарлар ижро этилди. 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09