12 Сентябрь 2019
“Мафтункор Ўзбекистон табиати” номли кўчма фото-кўргазма

Ўзбекистон давлат табиат музейи томонидан жорий йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти Фурқат тумани 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Мафтункор Ўзбекистон табиати” номли кўчма фото-кўргазма ташкил этилди.

“Мафтункор Ўзбекистон табиати” номли фото-кўргазма Ўзбекистон давлат табиат музейи томонидан кўп йиллар давомида Ўзбекистоннинг табиий худудларида амалга оширилган экспедицияларда йиғилган фотоматериаллар асосида яратилган.

Фото-кўргазмани ташкил этишдан мақсад кенг жамоатчиликни, ёшларни бетакрор ва мафтункор Ўзбекистон табиати билан яқиндан таништириш, Ўзбекистон табиати тўғрисида маълумотлар бериш, табиий билимларини кенгайтириш, Она-ватан табиатига меҳр-муҳаббатини ошириш ҳамда Республикамизда экология ва атроф-муҳитни муҳофазасига оид амалга оширилган ишлар билан кенг таништириш.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09