08 Октябрь 2019
Гулистон шаҳрида ёш ижодкорнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Гулистон шаҳар Маънавият ва маърифат марказида Мирзаобод туман 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Асила Турсунбоеванинг “Бешта ташаббуснинг тимсоли менда” деб номланган квиллинг йўналиши бўйича шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Мисралиев, вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Анорқул Бойбеков, таниқли шоира Баҳор Холбекова, вилоят ўлкашунослик тарихи музейи директори Зокир Холдоров, Мирзаобод тумани ҳокими ўринбосари Раҳим Анорбоев, Мирзаобод туман “Наврўз” МФЙ мутахассиси Мақсуда Имомқуловалар сўзга чиқиб, ўзларининг яхши тилаклари ҳамда диплом ва совғаларини Асила Турсунбоевага тақдим этдилар.

Ушбу кўргазмага Асила Турсунбоева томонидан 2019 йил давомида ишланган 100 дан ортиқ ижодий ишлар қўйилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08