09 Октябрь 2019
“Мақом санъати дилимиздадир”

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактабида “Мақом санъати дилимиздадир” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда мактаб директори А.Х.Саманов сўзга чиқиб, халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда алоҳида, муҳим ўрин эгаллаши, асрлар давомида улуғ шоир ва олимлар, моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг машаққатли меҳнати ва фидоийлиги, ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ушбу ноёб санъат нафақат юртимиз ва шарқ мамлакатларида, балки дунё миқёсида катта шуҳрат ва эътибор қозонганлиги, мақом санъатининг гултожи бўлган «Шашмақом» ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида эътироф этилгани, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мақом санъатини ўрганиш ва ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганлиги борасида гапириб ўтди.

Тадбир давомида Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактабининг Анъанавий хонандалик вокал артисти йўналиши  ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 13:26