09 Октябрь 2019
Наманган вилоятида Тожикистон бизнес ассоциацияси вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Наманган вилояти, Уйчи туманига БМТнинг Ўзбекистондаги 2019 йил тараққиёт дастурига асосан, Тожикистон бизнес ассоциацияси ва жамоат ташкилотларининг вакиллари бўлган бир гуруҳ аёл тадбиркорлар ташриф буюрди. 

Ташриф жараёнида улар тумандаги Жийдакапа қишлоғи, Моҳидил Исақова раҳбарлигидаги, "AS MUS TEKSTIL" корхонаси, туман маркази, Адиба Хожимирзаева раҳбарлигидаги "Шахноз мастер-класс" ўқув маркази ҳамда Ровот шаҳарчасида жойлашган Барнохон Мирзамова раҳбарлигидаги "Уйчи обод замини" фермер ҳўжалиги маҳсулотлари ва тадбиркорлик фаолияти билан танишдилар.

Учрашув давомида туман маданият бўлими тизимидаги "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли, "Уйчи тонги" фольклор халқ ҳаваскорлик жамоаси, "Бойчечак" болалар, "Парвоз" ўсмирлар жамоаси, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг "Шўх қизлар" рақс дастаси маданий хизмат кўрсатишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08