09 Октябрь 2019
Сирдарё вилоятида “Келажак бугундан бошланади” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида бир қанча муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, амалий ишлар йўлга қўйилди, муайян натижаларга эришилди. Шундай бўлса ҳам, бу борада бажариладиган ишлар ҳамиша кенг кўламли бўлиб, ўз долзарблигини сақлаб қолаверади. Шу нуқтайи назардан, Президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларни ҳар томонлама билимини ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди ва соҳаларга тааллуқли 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9 октябрь куни Гулистон шаҳар Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да “Келажак бугундан бошланади” шиори остида умумтаълим мактабларидаги ижодкор ўқувчилар ўртасида китоб мутоааласи маданиятини ошириш ҳамда иновацион кўргазмалар вилоят фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари ва “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси Сирдарё вилоят бўлинмаси ҳам фаол иштирок этишди. Ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаб келган санъат намуналарини кенг оммага намойиш қилишди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 13:49