09 Октябрь 2019
Каттақўрғон шаҳар драма театрида премьера

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар драма театрида Эсонбой Ўринов қаламига мансуб режиссёр Ферузбек Абдурайимовнинг “Қайдасан болам” деб номланган эртак томоша спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Ушбу спектаклда ҳайвонот ва наботот олами билан одамлар ўртасидаги узвий боғлиқлик илгари сурилиб, одамлар ҳам табиатнинг бир бўлаги эканлиги ёш томошабинларга намойиш этилди. Айниқса, спектакль учун махсус тайёрланган қўшиқ ва рақслар томошабинлар қалбида ўчмас из бўлиб, уларнинг ёрқин хотираларига муҳрланди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08