09 Октябрь 2019
“Бухоро гавҳари” мақом фестивалига тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сонли “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорлари ижроси юзасидан ва ўзбек миллий мақом санъатини чуқур ўрганилганлиги, ўзига хос ижро мактаблари ва “устоз-шогирд” анъаналарини равнақ топтирилганлиги, миллий мақом санъати нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилишга маданият ва санъат муассасалари фаолиятида миллий мақом санъатига берилган эътибор ва йиллар давомида ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Маданият бошқармасида жорий йилнинг 9 октябрь куни “Бухоро гавҳари” мақом фестивалини ташкиллаштириш ишлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда вилоят Маданият ва санъат ташкилотлари, Мақом ансамбллари ҳамда барча Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари иштирок этишди. Йиғилиш давомида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва шу кундан бошлаб мақом фестивалига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 11:08