01 Ноябрь 2019
Термиз шаҳрида “Ур тўқмоқ” спектакли намойиши

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида Термиз шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига И.Жуманов қаламига мансуб “Ур тўқмоқ” спектакли намойиш этилди.

Шунингдек, театр ижодий ходимлари И.Жумановнинг “Ур тўқмоқ” спектакли билан Термиз шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабига ижодий сафар уюштиришди. Спектакль олдидан жиноятчилик ва унинг оқибатлари хусусида “Жаҳолатга қарши маръифат” мавзусида ижодий суҳбат ташкил этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54