01 Ноябрь 2019
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида тадбир

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Сиз оила қуришга тайёрмисиз?” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга меҳмон сифатида:- Яккасарой тумани “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Нилуфар Қодирова, бош мутахассис Ҳабиба Исмоилова ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Зуҳра Саидовалар ташриф буюришди.

Азал-азалдан ўзбек халқи оилапарвар миллат ҳисобланади, шундай бўлишига қарамасдан жамиятимизнинг айрим жойларида оилага нисбатан енгил муносабатда бўладиганлар ҳам учраб туради. Буларнинг олдини олишда, албатта, кучли билим, тафаккур, кенг миқёсдаги дунёқараш керак бўлади.

Тадбирда оиланинг муқаддас даргоҳ еканлиги, оила қураётганда ёшларимиз “Мен” тушунчасидан воз кечиб, бирдамлик, ҳамжиҳатликни ўзида акс эттирадиган “Биз” деган тушунчага ўтиши лозимлиги таъкидланди. Ташриф буюрган мутахассислар оила қуриш борасида хореография олий мактаби талабаларига ўзининг тегишли ва мазмунли фикр-мулоҳазаларини бериб ўтишди.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан керакли бўлган жавобларни олишди. Тадбир “Менинг юртим” телеканали орқали тасвирга олинди.

 

 

Равшан ХУРРАМОВ

ТДМР ва ХОМ матбуот хизмати котиби

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:54