03 Ноябрь 2019
Навоий шаҳрида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш муҳим ташаббуси доирасида Ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Навоий шаҳридаги Кураш мактаби спорт залида мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ташкил қилинди.

Спорт мусобақасида спортчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга маданий-маънавий озуқа бериш мақсадида Миллий гвардия ходимлари томонидан жанговар чиқишлар ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилоят бўлинмаси ижодий жамоалари ва яккахон хонандаларининг гўзал тароналари намойиш этилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.11.2019 | 14:24